Муҳандис лойиҳачиmloyihachi.uz

Лойиҳачи ва смета­чилар учун

Локал смета — RES нархлари билан, бир неча сонияда

Тизим ҳар бир ресурсни RES билан номи ва бирлиги бўйича солиштиради, нархни ёзади ва сводни ҳисоблайди. Аниқ топилмаган қатор тахмин билан тўлдирилмайди — смета­чи кўриши учун белгиланади.

Сметада қатор
1 800
Нархлаш вақти
≈ 14 с
Аниқ топилди
99,8%
XЛокал_смета_2-1_narxlandi.xlsx● нархланди
AC · НаименованиеD · Ед.F · Кол-воG · ЦенаH · Сумма
2212Разработка грунта экскаватором1000 м30,840—
2312.1Затраты труда рабочихчел.-ч11,59128 500330 372
2412.2Экскаваторы 0,65 м3маш.-ч17,98410 0007 370 160
2512.3Бульдозеры 79 кВтмаш.-ч3,53365 0001 287 720
2613Укладка стальных трубопроводов 219 ммкм0,350—
2713.1Трубы стальные 219х6м350685 000239 750 000
2813.2Электроды Э46т0,042ТОПИЛМАДИ0
10аниқ нархланди
1смета­чи кўради
3423,0 млнВсего с НДС
  • 1Нарх RES'дан олинди: ном ва бирлик аниқ мос келди.
  • 2RES'да йўқ — қизил қолади, энг яқин ресурс таклиф қилинади.
  • 3Свод: транспорт, устама, суғурта ва ҚҚС билан.

Тизимда нима бор

Сметадан тортиб ойлик актгача

Лойиҳачи сметани нархлайди, техник назорат эса шу смета бўйича ҳар ойда қанча иш бажарилганини юритади. Иккаласи бир тизимда, ҳар бир фойдаланувчининг иши фақат ўзига кўринади.

Модул 1Смета

Нархлаш

Локал смета ва RES файлини ёки бутун объект папкасини юкланг. Тизим листларни мазмунидан танийди, локални мос RES билан жуфтлайди ва нархлайди.

  • Нарх фақат ном аниқ ва бирлик бир хил бўлса ёзилади
  • Ўхшаш ва шубҳали қаторлар учун таклиф — тасдиқни смета­чи беради
  • Иш ҳақи, машина, материал, кабель ва ускуна алоҳида устунларда
  • ZIP, RAR ёки папка — ҳамма қисмлар битта натижада
Модул 2Техник назорат

Техназор

Шартнома офёртасини юкланг — блок ва бўлимлар бўйича ҳар ойда бажарилган ҳажмни ёзасиз. Ресурслар меъёр бўйича ўзи ҳисобланади.

Иш ва ресурсНа единицуОктябрьНоябрьҚолдиқ
Разборка деревянных заполнений проемов, 100 м20,8160,40,4160
Затраты труда рабочих, чел.-ч188,5475,41678,4330
Подъемники мачтовые 0,5 т, маш.-ч7,743,0963,2200
Ресурс = меъёр × шу ойдаги иш ҳажми. Ойни ёпсангиз, ҳажмлари ўзгармайди.

Иш тартиби

Тўрт қадам

Ҳар бир қадамда тизим нима топганини кўрсатади. Устун ёки лист нотўғри аниқланса — бир босишда тузатасиз.

  1. Юклаш

    Локал смета ва RES файлини (.xls, .xlsx) ёки бутун объект папкасини юкланг.

  2. Текшириш

    Тизим листларни танийди ва жуфтлайди. Нотўғри бўлса — тури ёки устунини бир босишда тузатинг.

  3. Нархлаш

    Ҳар бир ресурс RES билан солиштирилади, нарх ва сумма ёзилади, свод ҳисобланади.

  4. Юклаб олиш

    Тайёр Excel: нархлар, ранг билан белгиланган ҳолатлар, свод ва LOG листи.

Натижа файлида

Ҳар бир қатор учун аниқ ҳолат

Тизим ўзига ишонмаган жойда нарх ёзмайди. Нимани текшириш кераклиги ранг ва ёзувдан дарҳол кўринади.

НАРХНом ва бирлик RES билан аниқ мосНарх G устунига ёзилади, сумма ҳисобланади.Ҳеч нарса қилиш шарт эмас
ТЕКШИРИНГЎхшаш, иккита номзод ёки бирлик бошқаНарх ёзилмайди, сайтда таклиф ва RES'даги қатори кўрсатилади.Таклифни тасдиқланг ёки нархни ёзинг
ТОПИЛМАДИRES'да йўқҚизил қолади, энг яқин учта ресурс ўхшашлик фоизи билан таклиф қилинади.Нархни ёзинг ёки таклифни танланг
0Иш сарлавҳаси ёки машинист меҳнатиНархи остидаги ресурсларда ёки машина-соат ичида.Ҳеч нарса қилиш шарт эмас

Ҳақиқий объектда ўлчанди

Кунлик қўл меҳнати — бир неча сонияда

Битта объект сметаси: 198 та иш ва 1 520 та ресурс. Смета­чи фақат белгиланган қаторларни кўриб чиқади, қолганини тизим бажаради.

1 800қатор битта сметада
13–14 ссолиштириш, нарх ёзиш ва свод
1 517ресурс 1 520 тадан аниқ топилди
3қатор смета­чига қолди

Вақт смета ҳажми ва сервер юкламасига қараб ўзгаради.

Имкониятлар

Юклашдан тайёр файлгача

Асл файл ўзгармайди: натижа алоҳида «…_narxlandi.xlsx» бўлиб чиқади, LOG листида ҳар бир нарх қаердан олингани ёзилади.

Локал ва RES'ни ўзи жуфтлайди

Файлдаги ҳар бир листни мазмунидан танийди: локал смета, нарх рўйхати ёки свод. Ҳар бир локалга энг мос RES'ни мослик фоизи билан таклиф қилади.

Ном ва бирлик бўйича мослаштириш

Ресурс номи ва ўлчов бирлиги RES билан солиштирилади: аниқ мос бўлса — нарх ёзилади, ўхшаш ёки шубҳали бўлса — таклиф берилади, смета­чи тасдиқлайди.

Сумма ва свод ҳисобланади

Жами миқдор × нарх, иш ҳақи, машина, материаллар, транспорт, прочие, суғурта ва НДС — фоизларни ўзгартириш мумкин.

Топилмаганлар қизил

RES'да йўқ ресурс «ТОПИЛМАДИ» деб қизил белгиланади ва энг яқин ўхшаши таклиф қилинади — ҳеч нарса яширинмайди.

Бутун папкани юклаш

ZIP, RAR ёки папка — ичидаги ҳамма локал ва RES топилиб, қисмлар бўйича нархланади. Натижа битта ZIP ёки битта Excel файлда.

Техназор: ойма-ой бажарилган иш

Офёртани юкланг — блок ва бўлимлар бўйича ҳар ойда бажарилган ҳажмни ёзасиз. Ресурслар меъёр бўйича ўзи ҳисобланади, қолдиқ ва Ф-3 фарқи кўринади.

Хавфсизлик

Смета — тижорат сири

Файллар фақат шу серверда ишланади ва сақланади. Ҳар бир смета­чи ўз ҳисоби билан киради ва фақат ўз ишларини кўради.

Интернетга юборилмайди

Файллар фақат тизим ўрнатилган серверда ишланади ва сақланади. Ташқи хизматларга, сунъий интеллектга ёки бошқа серверга юборилмайди.

Асл файл ўзгармайди

Юкланган смета нусхаси устида ишланади. Натижа алоҳида «…_narxlandi.xlsx» файлда — асл ҳужжат ҳар доим сақланиб қолади.

Маълумот бузилмайди

Тизим устунларни ишонч билан жойлай олмаса — нархламайди ва сабабини айтади. Номаълум маълумот устидан ҳеч қачон ёзилмайди.

Ҳар бир қадам кўринади

Қайси ресурсга қайси нарх олингани, ўхшашлик фоизи ва смета­чининг қўлда ўзгаришлари LOG листида ёзилади.

Тасодифий ҳавола

Ҳар бир иш ва объект тахмин қилиб бўлмайдиган узун ҳавола (UUID) орқали очилади.

Файл чекланган

Фақат Excel файллари (.xls, .xlsx, .xlsm) қабул қилинади, битта файл 30 МБ гача. Бошқа турдаги файллар рад этилади.

Биринчи сметани бугун нархланг

Локал ва RES файлини ёки бутун папкани юкланг. Натижа — нархланган Excel, свод ва ҳар бир қарор ёзилган LOG.